Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Лукашенкога жиноий иш қўзғатмоқчи

Украина Лукашенкога жиноий иш қўзғатмоқчи

Украина президенти Владимир Зеленский идораси бош прокурордан Беларусь президенти Александр Лукашенкога қарши жиноий иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқишни сўради. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

“Россия президенти Владимир Путиннинг яқин иттифоқчиси бўлган Лукашенко 2022 йил февраль ойида Москвага Беларусдан Украинага кенг кўламли ҳужум учун старт майдони сифатида фойдаланишга рухсат берган эди”.

Украина президенти идораси мактубда бу сўров сургундаги мухолиф гуруҳ — “Беларусь демократик кучлари форуми”нинг мурожаатига жавоб эканини билдирди. Мазкур форум май ойида Зеленскийга мактуб йўллаб, Украинадан Лукашенкони ҳарбий жиноятлар, геноцид ва давлат террори учун жавобгарликка тортишга чақирганди. Шу муносабат билан бош прокурордан Лукашенкога қарши жиноий иш қўзғатиш имкониятини кўриб чиқиш сўралган.

Форум Беларусь президентини Россиянинг Украинага қарши урушида шерикликда ва камида 2442 нафар украиналик болани ноқонуний равишда Беларусга олиб ўтганликда айблади. Мазкур ҳолат Йел университетининг Гуманитар тадқиқотлар лабораторияси томонидан ҳужжатлаштирилган. 2023 йилда Лукашенко Беларусь уруш туфайли жароҳат олган болаларга ёрдам бериш учун Украинадан уларни вақтинча қабул қилганини айтган.

Ҳозирча Лукашенконинг Украина судида жавобгарликка тортилиши эҳтимоли паст, аммо унга қарши ҳар қандай айбловлар “Киев ва Беларусь мухолифати томонидан Ғарбнинг унга нисбатан босимини ушлаб туриш учун далил сифатида ишлатилиши мумкин”.

Киритилди: 15:05 29.07.2026. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!