Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина Исроилни дон ортилган кема сабабли юзага келадиган дипломатик жанжалдан огоҳлантирди

Украина Исроилни дон ортилган кема сабабли юзага келадиган дипломатик жанжалдан огоҳлантирди

Axios журналисти Барак Равиднинг Украина дипломатик манбаларига таяниб хабар беришича, Киев Россиянинг Panoramits кемаси Ҳайфа портига кириши ва юкни туширишига кескин қарши чиқмоқда. Агар Исроил томони кеманинг портга киришига рухсат берса, Украина "барча дипломатик ва халқаро-ҳуқуқий чораларни" ишга солиш ниятида эканини билдирган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги аллақачон Исроил элчисини норозилик нотасини топшириш учун чақирган.

"Украина-Исроил дўстона муносабатлари ҳар икки давлатга фойда келтириши мумкин ва Россиянинг ўғирланган Украина ғалласи билан ноқонуний савдоси уларга путур етказмаслиги керак," - дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.

Ҳурматли вазир, дипломатик муносабатлар, айниқса, дўст мамлакатлар ўртасида Twitter ёки оммавий ахборот воситаларида йўлга қўйилмайди. Айбловлар далил бўла олмайди. Ушбу айбловларни тасдиқловчи далиллар ҳозиргача тақдим этилмаган. Сиз ҳатто ОАВ ва ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишдан олдин ҳуқуқий ёрдам сўровини ҳам юбормадингиз," - деб ёзди Саар.

Шу билан бирга, у бу масала кўриб чиқилишини таъкидлади, чунки Исроил "қонун устуворлигига риоя қиладиган ва мустақил ҳуқуқ-тартибот идораларига эга давлат."

Маълумотларга кўра, аввалроқ Исроил томони Украинанинг шунга ўхшаш мурожаатларини эътиборсиз қолдирган эди.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!