Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил собиқ бош вазирлари Яир Лапид ва Нафтали Беннет парламент сайловлари олдидан Нетаняҳуга қарши бирлашди

Исроил собиқ бош вазирлари Яир Лапид ва Нафтали Беннет парламент сайловлари олдидан Нетаняҳуга қарши бирлашди

Нафтали Беннет ("Беннет-2026") ва Яир Лапид ("Еш Атид") ўз сиёсий кучларини янги ташкил этилган "Бе-яхад" ("Биргаликда") партиясига жипслаштирди. Бу иттифоқдан кўзланган асосий мақсад — амалдаги ҳукумат раҳбари Биньямин Нетаняҳуга қарши мухолифат блокни кучайтиришдир. Янги блокка эса Беннет бошчилик қиладиган бўлди.

Сиёсатчиларнинг таъкидлашича, ғалаба қозонилган тақдирда фақат сионистик йўналишдаги партиялар билан ҳукумат тузилади.

Сўнгги сўровномаларга кўра, ушбу бирлашган блок парламентда 27 та ўринни қўлга киритиши мумкин. Агар уларга "Яшар" партияси етакчиси Гади Айзенкот ҳам қўшилса, кўрсаткич 41 та мандатгача кўтарилиши тахмин қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 18:43. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!