Россияда интернет блокланиши фонида рейтинги пасайиб бораётган Путин депутатлар ва сенаторлардан тақиқларга “ўралашиб қолмаслик”ни сўради.
Путиннинг фикрича, қонунчилик жараёни фақатгина ҳозирги хавф-хатарлар ва таҳдидларга мослашишга қаратилмасдан, балки тизимли ва ижодий бўлиши керак.
"Баъзида хавф-хатарлар ва таҳдидлар, шубҳасиз, мислсиз даражада бўлади ва уларни муносиб енгиб ўтиш муҳимдир. Аммо фақат тақиқлар, чекловлар ва қоидабузарлар учун қандайдир янги жазо чораларини ишлаб чиқишга ўралашиб қолмаслик лозим. Албатта, бу керакдек туюлади, аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш зарур, лекин фақатгина бунга ўралашиб қолиш самарасиздир", — деди Россия президенти.
Владимир Путин ортиқча чеклов ҳамда тўсиқлар ривожланишни секинлаштиришини таъкидлади.
"Буларнинг барчаси вақтинчалик, ўткинчи ҳодисалар. Россия эса барҳаётдир. Бизнинг қонунчилигимиз мослашувчан, динамик, илғор ҳамда келажакка интилган бўлиши керак", — деди у.