Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина ҳукумати дронларни харид қилиш учун қўшимча 5 миллиард гривна ажратди

A A A
Украина ҳукумати дронларни харид қилиш учун қўшимча 5 миллиард гривна ажратди

Украина ҳукумати хавфсизлик ва мудофаа кучлари учун қўшимча 5 миллиард гривна ажратди ва бу маблағ учувчисиз учоқларни сотиб олишга сарфланади. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

«Бугун хавфсизлик ва мудофаа кучлари учун қўшимча 5 миллиард УАҲ ажратилди. Маблағлар фронт чизиғидаги ҳимоячиларимиз учун зарур бўлган дронларни сотиб олишга сарфланади», — деди ҳукумат раҳбари 18 март, душанба куни Телеграмъдаги каналида.

«Украинская правда» Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденкога таяниб хабар беришича, бугунги кунда учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарувчилар билан 30 миллиард гривнага яқин шартномалар тузилган ва 14 миллиард гривнага шартномалар тайёрланмоқда.

Киритилди: 19:34 18.03.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!