Украина ҳукумати Газпром билан газ транзити бўйича янги шартномани узайтиришни ёки янги шартнома тузишни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Украина энергетика вазири Герман Галушенко маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг газ транспорти тизими стресс-тестлардан ўтган ва транзитсиз хавфсиз яшаши мумкинлигини исботлаган.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Украина бош вазири Денис Шмигал Киев «Газпром» билан шартнома шу йил охирида тугаганидан сўнг Россия газини ўз ҳудуди орқали Европага транзитини давом эттиришга тайёрлигини маълум қилганди. Москва билан бевосита музокаралар олиб бориш ниятида эмас. Унинг сўзларига кўра, Россия газини Украина газ транспорти тизимига ўтказилгунга қадар Европа давлатлари сотиб олиши мумкин.