Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина Европа Иттифоқининг Россияга қарши сўнгги санкциялар пакетига қўшилди

Украина Европа Иттифоқининг Россияга қарши сўнгги санкциялар пакетига қўшилди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 8 июлдаги "Шахсий махсус иқтисодий ва бошқа чекловчи чоралар (санкциялар" қўллаш тўғрисида”ги қарорини кучга киритди. Тегишли қарорлар давлат раҳбари сайтида эълон қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг ҳар бир фармойиши тегишли равишда чеклаш чоралари киритилган юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхати кўрсатилган иккита иловадан иборат. Украина Ташқи ишлар вазирлигига Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатларнинг ваколатли органларини ушбу санкциялар қўлланилиши ҳақида хабардор қилиш топширилди. Украина президенти маслаҳатчиси Владислав Власюкнинг аниқлик киритишича, Зеленский имзолаган фармонлар Украина санксияларини ЕИнинг 15, 16 ва 17-санкция пакетлари билан синхронлаштиради. Унга кўра, Украина санкция коалициясининг барча ҳамкорлари ўртасида санкцияларни тўлиқ синхронлаштириш муҳимлигини таъкидлайди.

Киритилди: 10:05 09.07.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!