Испанияда поезд машинистлари касаба уюшмаси — Semaf Толедо вилоятининг Урда шаҳридаги фожиали авариядан бир кун ўтиб иш ташлашни бошлади. Улар поездлар оператори Renfe компаниясидан хавфсизликни яхшилаш ва зиммасига олган мажбуриятларини бажаришни талаб қилмоқда.
Испания оммавий ахборот воситалари хабар беришича, иш ташлашда камида 6 минг киши иштирок этади.
Renfe компанияси машинистлари, шунингдек, поездлар тўқнашуви оқибатида жабрланган мутахассисларга ёрдам кўрсатиш протоколи қисқартирилмаслиги ва ўзгартирилмаслигини талаб қилмоқда.
Ўз навбатида, Renfe компанияси Semaf томонидан илгари сурилган талаблар унинг ваколатлари доирасидан ташқарига чиқишини таъкидлаган. Шу сабабли компания иш ташлашни вазиятни ҳал қилиш йўли деб ҳисобламаслигини билдирган.