Россия Украинадаги Днепр шаҳри темирйўл вокзалига реактив учувчисиз учиш аппарати билан зарба берди. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, камида яна беш киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Днепр ҳарбий маъмурияти маълум қилди.
«Укрзалізниця» маълумотларига кўра, зарба вокзалнинг перронларидан бирига келиб тушган. Ўша пайтда перронда Днепр — Запорожье йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 866-сонли электр поезд турган.
Хавф даражаси юқори экани ҳақида огоҳлантириш эълон қилинганига қарамай, перронда одамлар бўлган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар, тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иш олиб бормоқда.