Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Америкаликлар нимадан қўрқади?

Америкаликлар нимадан қўрқади?

Сунъий интеллект илк бор АҚШ фуқароларининг асосий қўрқувлари ўнталигидан жой олди. Чепмен университети ўтказган тадқиқотга кўра, хавотирлар рўйхатида СИ бир йўла икки поғона юқорилаб, терроризмни ортда қолдирди.

Сўровда қатнашганларнинг қарийб 51,9 фоизи сунъий интеллект мамлакат сиёсий тизимига зарар етказишидан чўчишини билдирган бўлса, 49,7 фоизи унинг иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.

Америкаликлар энг кўп қўрқадиган омил эса коррупцияга ботган амалдорлар бўлиб чиқди (61,1 фоиз). Ҳатто мамлакатнинг янги урушга кириши эҳтимоли ҳам одамларни бунчалик ташвишга солмаяпти — 51,9 фоиз респондент шундан хавотирда.

Киритилди: 18:05 29.10.2026. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!