Украинадаги давлат ва хусусий банклар давлат кафолати остида қурол ишлаб чиқарувчиларга 500 миллион доллар кредит бериш учун консорсиум тузмоқда.
Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Денис Шмигал маълум қилди.
"Банк сектори Украина қурол-яроғ ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун бирлашмоқда. Олтита давлат ва хусусий банк консорсиум тузмоқда ва давлат кафолати остида уч йилга 21,5 миллиард гранина (тахминан 510 миллион доллар) кредит ажратиш бўйича шартнома имзоламоқда", деб ёзди у.
Шмигалнинг сўзларига кўра, бу Украина молия бозори тарихидаги энг йирик кредит консорциуми битимидир.
Мудофаа вазирлиги, Миллий банк ва тижорат банклари ўртасида "мудофаа саноатини кредитлашнинг самарали механизмини яратиш бўйича" келишувга эришилди. Бу ва шунга ўхшаш қарорлар мудофаа саноати учун ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш имкониятларини очиб беради, деди Шмигал. Вазир консорсиумда қайси тижорат банклари иштирок этишига аниқлик киритмади.