Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Уиткофф ва Кушнер Зеленский билан музокаралардан сўнг Киевни тарк этди

Уиткофф ва Кушнер Зеленский билан музокаралардан сўнг Киевни тарк этди

АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Америка етакчисининг куёви Жаред Кушнер Украина етакчиси Владимир Зеленский билан Россия-Украина можаросини тугатиш бўйича музокаралардан сўнг Киевни тарк этишди.

Бу ҳақда Украина темир йўллари ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

"Биз Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг махсус поездини кузатиб қўйдик", дейилади компания баёнотида.

РБК-Украина хабарига кўра, бир неча босқичли музокаралар ва якуний матбуот анжуманидан сўнг Зеленский Америка элчилари билан алоҳида учрашув ўтказди.

Якка учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Киритилди: 06:55 07.09.2026. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!