Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

UFC турнири Мексикадан АҚШга кўчирилиши мумкин

UFC турнири Мексикадан АҚШга кўчирилиши мумкин

UFC 320 турнирини Мексикадан АҚШга кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда журналист Ариэль Ҳелвани хабар берди.

Гвадалахарадаги стадион қурилишида кечикишлар кузатилгани туфайли ушбу қарор қабул қилиниши мумкин. Ҳелванига кўра, стадион раҳбарияти 4 сентябргача бўлган барча тадбирларни бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, UFC 320 турнири 13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтиши керак. Турнирнинг асосий жангида Александр Волкановски ва Яир Родригес ўртасида реванши ўтказилиши мумкинлиги айтилган эди.

Киритилди: 12:45 30.05.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!