Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

UFC Рамазон Темировни дисквалификация қилди

UFC Рамазон Темировни дисквалификация қилди

UFC матбуот хизмати Рамазон Темиров (19-2 MMA, 2-0 UFC) 12 июнь ва 4 июль кунлари ўтказилган иккита мусобақадан ташқари тестдан ўта олмагани учун 12 ойга дисквалификация қилинганини маълум қилди.

Темиров намуналарида триметазидин (TMZ) - юрак етишмовчилиги ва бошқа кардиологик касалликларни даволаш учун ишлатиладиган тақиқланган модда аниқланди. У UFC’нинг допингга қарши рўйхатида гормонал ва метаболик модуляторлар тоифасига киради.

CSAD баёнотига кўра, дори воситаси Темировга шифокор томонидан тиббий кўрсатмалар асосида буюрилган ва у томонидан қисқа муддат давомида қўлланилган. Бироқ, жангчи модда тақиқланганлар рўйхатига киритилганлигини текширмаган, бу эса дисквалификацияга сабаб бўлган.

Шу тариқа, 28 ёшли Темиров фақат 2026 йилнинг июлида қайтиши мумкин бўлади.

Киритилди: 18:46 02.10.2025. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!