ЎФА раҳбарияти ва Япония компанияси вакили Ҳара Шуичиро ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда кейинги йилларда икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиқаётгани, япониялик мураббийлар юртимизда самарали фаолияти юритиб келаётгани қайд этилди.
Профессионал футболда спорт тиббиёти йилдан йилга муҳим аҳамият касб этаётгани сабабли, ЎФА япониялик ҳамкорлар билан бирга аёллар терма жамоаларига спорт тиббиёти мутахассисларини жалб этган. Эндиликда барча терма жамоаларга япониялик спорт тиббиёти мутахассисларни таклиф қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашув давомида томонлар Париж-2024 Олимпиадаси саралаш учрашувларида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси учун ҳомийларни жалб этган ҳолда, турли маркетинг тадбирларини ташкиллаштириш кўзда тутилган шартнома имзолашди.