Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

УЕФА Исроилни четлатиш масаласини кейинроққа сурди

УЕФА Исроилни четлатиш масаласини кейинроққа сурди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Исроил жамоаларини мусобақалардан четлатиш масаласидаги овоз беришни вақтинча кечиктирди. Бу орада АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторидаги можарони бартараф этиш учун ҳаракат қилмоқда, деб ёзади "Sky News".

Аввалроқ шу ҳафта УЕФА ижроия қўмитаси Исроил клублари ва терма жамоаларини ташкилот ҳомийлигидаги мусобақаларда қатнашишдан четлатиш масаласини муҳокама қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Бироқ кеча Трамп Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган 20 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилди. Ҳозирда Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришиш учун музокаралар олиб борилмоқда.

«Айни пайтда Европа футболи раҳбарлари орасида Исроилга қарши спорт санкцияларини жорий этиш тинчлик музокаралари қизғин паллада нотўғри қадам бўлади, деган фикр мавжуд», — деб ёзади нашр.

Киритилди: 22:27 30.09.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!