Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Учтепада 905 кг истеъмолга яроқсиз пишлоқни муомалага киритилишининг олди олинди

Учтепада 905 кг истеъмолга яроқсиз пишлоқни муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва туман солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида Хондамир кўчасида жойлашган савдо шохобчасида ўтказилган текширувда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган фуқаролар Ш.У., М.У. ва бошқалар истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хорижда ишлаб чиқилган умумий баҳоси 102,3 млн сўмлик 905 кг. пишлоқ маҳсулотини фуқаро Б.А.га 8 100 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:17 09.07.2024. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!