Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Учта уюшма раислари ўзгарди

A A A
Учта уюшма раислари ўзгарди

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Ф. Бобоев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди ва раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб раис ўринбосари Ф.Нурмухамедов тайинланди.

Шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси бўлиб ишлаган И.Хайдаров ҳам ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига раиснинг биринчи ўринбосари М.Султанов тайинланди.

Бундан ташқари, «Гул етиштирувчилар уюшмаси» раиси А.Мусабоев ҳам ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. Хабар берилишича, Мусабоевнинг ўрнига вақтинча раис вазифасини бажариш Ш.Нуритдинов зиммасига юклатилган.

Киритилди: 21:40 18.03.2024. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!