Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Учта давлат идорасининг 23 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Учта давлат идорасининг 23 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Ўзбекистонда қиймати 23 млрд сўмдан ортиқ бўлган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита томонидан
харид жараёнлари ўрганилганда учта давлат идораси:
— Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 9,1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 6 та;
— Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 8 млрд сўмга яқин бўлган 6 та;
— Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган жами 6,7 млрд сўмга яқин бўлган 10 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига (савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар)риоя қилинмагани, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, буюртмачи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланиб, тегишли суд органларига маълумотлар юборилган.

Киритилди: 21:29 18.05.2026. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!