Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

❗️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали Андижон бўлинмаси етакчи юристконсульти пишлоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан расмийлаштирилган далолатномага кўра, электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 млн сўмлик моддий зарарни бартараф этиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Жорий йилнинг 1 май куни у сўралган пул маблағидан 500 АҚШ долларини олган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:10. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!