Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Учкўприк туманида трактор эҳтиёт қисмларини сотиб олмоқчи бўлган шахс фирибгарга алданди

Учкўприк туманида трактор эҳтиёт қисмларини сотиб олмоқчи бўлган шахс фирибгарга алданди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида фуқаро Ш.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг июнь ойнинг охирларида номаълум шахс ўзини рақамидан Telegramm тармоғи орқали гуруҳига «Совун» номли трактор эҳтиёт қисмларини сотилиши ҳақида реклама қилганлиги сабабли ушбу эҳтиёт қисмларини сотиб олиш учун 1.040.000 сўм пулни номаълум шахсни пластик картасига ташлаб бериб, ҳозирги кунга қадар эҳтиёт қисмларини ололмаётганлиги маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 21:27 13.08.2022. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!