Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Уч томонлама саммит бўйича ҳозирча ҳеч қандай силжиш йўқ"

"Уч томонлама саммит бўйича ҳозирча ҳеч қандай силжиш йўқ"

АҚШ, Украина ва Россия етакчилари иштирокидаги уч томонлама саммит бўйича ҳозирча ҳеч қандай силжиш йўқ, деб хабар бермоқда Кремл матбуот котиби.

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Зеленский ва Путин иштирокидаги учрашувга “пухта тайёргарлик кўрилиши шарт, аммо Украина ва Европа бунга тайёр эмас.

Шунингдек, Песков агар Россиянинг Ғарбда музлатиб қўйилган активлари мусодара қилинса, Москва ўз мулкини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий чоралар кўришини қўшимча қилди.

Аввалроқ, Доналд Трамп Путин ва Зеленский иштирокидаги уч томонлама саммит "тез орада" бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган эди.

Киритилди: 21:15 15.09.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!