Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда БААни ишончли ҳисобда мағлуб этди

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда БААни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогининг чорак финалида Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳсни ўтказди. Унда Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоа БАА термасига деярли имконият қолдирмади — 3:1.

Жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига 3 та тўп йўллади. Асилбек Алиев ўз ҳисобига 2 та гол ёзган бўлса, Сайфиддин Содиқов пенальтидан битта гол муаллифи бўлди. Рақиб иккинчи бўлимда фаолликни бироз оширди ва 67-дақиқада Муҳаммад Бутий битта тўпни дарвозамизга киритди.

Асилбек Алиев бугун "дубл"га эришгач, мусобақадаги голлари сонини 5 тага етказиб, яққол тўпурар бўлиб олди.

U-17 терма жамоамиз ярим финал баҳсини 17 апрель, пайшанба куни Индонезия-КХДР жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади (22:15 да).

U-17 Осиё кубоги, чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - БАА - 3:1 (3:0)
Голлар: Асилбек Алиев (14, 36), Сайфиддин Содиқов (45+5-пенальти) — Муҳаммад Бутий (67)

Киритилди: 00:55 14.04.2025. Ўқилди: 1194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!