Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Тўйдаги баланд мусиқа фожиа билан тугади: Ҳиндистонда 140 та товуқ "қўрқувдан" ҳалок бўлди

Тўйдаги баланд мусиқа фожиа билан тугади: Ҳиндистонда 140 та товуқ "қўрқувдан" ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тўйдаги баланд мусиқа сабабли 140 та товуқ нобуд бўлди, деб хабар бермоқда NDTV.

Телеканал маълумотларига кўра, тўй карвони ферма ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Тадбир давомида дижей мусиқани жуда баланд овозда қўйган, бу эса товуқларнинг кучли стресс туфайли ўлимига сабаб бўлган.

Ферма эгаси аллақачон полицияга шикоят қилган.

«Шовқин шунчалик кучли эдики, товуқлар қўрқиб кетишди ва нобуд бўлишди», — деб таъкидлади у.

Полиция мусиқа тизими рухсат этилган шовқин даражасидан ошиб кетган-кетмаганини ўрганмоқда.

Экспертларнинг фикрича, юқори интенсивликдаги товуш тўлқинлари қушлар ва ҳайвонларда кучли стрессни келтириб чиқариши мумкин, бу эса баъзан юрак тўхташига олиб келади.

Киритилди: 23:49 30.04.2026. Ўқилди: 205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!