Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Туск: «Бу бизнинг давримиз»

Туск: «Бу бизнинг давримиз»

Польша бош вазири Дональд Туск Европа давлатларининг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларда иштирок этиш формати тасдиқланганига муносабат билдирди.

«Франция, Италия, Польша, Германия ва Буюк Британиядан иборат бешта Европа давлати (E5), шунингдек, Европа институтлари Россия, Украина ва АҚШ билан музокараларда Европа номидан вакиллик қилади. Гап Украинадаги тинчлик, Польша ва бутун Европанинг хавфсизлиги ҳақида кетмоқда. Бу бизнинг давримиз», — деб ёзди Туск X ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ Европа кенгаши раиси Антониу Кошта Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларда Европа номидан Европа Иттифоқи раҳбарияти ва «хоҳловчилар коалицияси» таркибига кирувчи бешта давлат — Франция, Германия, Италия, Польша ва Буюк Британия вакиллари иштирок этишини маълум қилган эди.

Киритилди: 10:19 14.11.2026. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар