Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак – Президент

Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак – Президент

Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди.

Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

–Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади, – деди Президент.

Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Киритилди: 16:50 18.04.2025. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!