Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Дарвоза кратеридаги аланганинг шиддати уч баробар камайган, энди олов фақат яқиндан кўринади.

Кратер 1971 йилда содир бўлган авария натижасида пайдо бўлган. Заҳарли газлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида уларга ўт қўйишга қарор қилинди. Олов бир неча кундан кейин ўчиши кутилмоқда.

Бу жой Туркманистон учун сайёҳлик масканига айланган, аммо ажиб аланга ортида ҳақиқий экологик ҳалокат ётибди. Иқтисодий жиҳатдан эса: ярим аср давомида ёниб атмосферага чиқарилган 1,7 миллиард куб метрга яқин метан давлат ғазнасига камида бир миллиард доллар олиб келган бўлиши мумкин.

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда, чунки ярим асрдан буён давом этган ёнғин жойида бир неча йиллардан кейин Қорақум чўлидаги қумликларда фақат қора туйнук қолади, холос.

Киритилди: 22:35 17.06.2025. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!