Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди.
«Туркмангаз» ва «Газпром» Туркман газини етказиб бериш бўйича шартномани узайтирмади, чунки томонлар нарх масаласида келиша олмаган, деди Туркмангаз раҳбари Бабаев.
Шу билан бирга, у Россия Федерациясига газ етказиб беришни қайта тиклаш имконияти борлигини ҳам эълон қилди. «Бугунги кунда турли томонлардан – шимолдан, ғарбдан, шарқдан газимизга талаблар ортиб бормоқда. Биз ҳар куни турли харидорлар ва давлатлар билан музокаралар босқичидамиз, шунинг учун ҳамма нарса бўлиши мумкин», дея таъкидлади у.
2019 йилда «Газпром» «Туркмангаз»дан 5 йил муддатга – 2024 йилнинг 30 июнига қадар табиий газ сотиб олиш бўйича шартнома тузган эди.