Туркманистон йўқолиб кетиш хавфи остида қолган ёввойи фауна ва флора турлари халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CИТЕС)га аъзо бўлди. Бу ҳақда “Turkmenportal” нашри ёзди.
Ушбу жараён мамлакат парламенти тегишли қонун лойиҳасини жорий йил 13 июлда маъқуллагандан кейин якунига етди. Лойиҳани кўриб чиқиш чоғида сўзга чиққанлар иштирокчи давлатлар саноат мулкини ҳимоя қилишга доир Евросиё тизимини кенгайтириш зарурлигини ҳисобга олиб, ушбу протокол аҳдлашувчи давлатлар ички бозорини ривожлантиришга қаратилганини таъкидладилар.
CИТЕС – йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи табиат ва ўсимликлар халқаро савдосини тартибга солиш ҳамда назорат қилишга қаратилган халқаро шартнома. Конвенцияга қўшилиш Туркманистоннинг бой табиий меросни асраб-авайлаш, биологик ресурслардан барқарор фойдаланишни таъминлашга қатъий интилишидан далолат.