АҚШнинг Аризона штатида бир эркак ижтимоий имтиёзларидан фойдаланиш учун отасининг жасадини бир неча йил давомида музлатгичда сақлаган.
New York Post нашрининг ёзишича, музлатгич гумондорнинг ҳовлисида жойлашган бўлиб, брезент ва адёлга маҳкам ўралган ва сўнгги олти ой давомида электр таъминотисиз қолган.
Эркакнинг таъкидлашича, у бир неча бор отасини чўлга дафн қилмоқчи бўлган, аммо яқин атрофда пайдо бўлган одамлар бунга тўсқинлик қилган.
Полиция эркакни қўлга олиб, жасадни яширганликда айблади.