Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путиннинг тансоқчилари тасодифан унинг ҳаракатланиш манзилларини ошкор қилди

Путиннинг тансоқчилари тасодифан унинг ҳаракатланиш манзилларини ошкор қилди

Бу ҳақда Le Monde хабар бермоқда.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари 2019 йилдан 2024 йилгача мунтазам равишда Қора денгиз соҳилидаги Геленжик саройи ва Карелиядаги Марялахит кўрфазидаги қароргоҳ атрофида югуриш йўналишларини белгилаб келган.

"Мазкур икки объект орасида деярли 2000 километр масофа мавжуд бўлсада, уларни бир нарса боғлаб туради: Владимир Путиннинг қўриқчилари ушбу объектлар яқинида тез-тез пайдо бўлади", деб ёзади Le Monde очиқ маълумотларга асосланиб.

Сарой ва қароргоҳ Путиннинг шахсий мулки сифатида қаралади. Биринчи объект ҳақида россиялик мухолифатчи Алексей Навалний жамоаси 2021 йилда суриштирув ўтказган бўлса, иккинчиси ҳақидаги маълумотни Dosye маркази 2024 йил январ ойида ошкор қилган.

Le Monde нашрининг қайд этишича, спорт иловаси орқали қўриқчилар ўз натижаларини ва геолокацияларини очиқ ҳолда эълон қилган. Уларнинг Қора денгиз ва Карелиядаги қароргоҳлар атрофидаги югуришлари Путин омма олдида кўринмаган ва унинг олдиндан ёзиб олинган чиқишлари Россия давлат телеканалларида эфирга узатилаётган пайтларга тўғри келган. Бироқ, журналистлар бу маълумотлар Россия президентининг айни вақтда шу жойларда бўлганига юз фоиз кафолат бермаслигини айтмоқда.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!