Бугун 5 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Эрон мудофаасини вайрон қилдими?

Исроил Эрон мудофаасини вайрон қилдими?

Исроил ҳаво кучларининг Эрондаги ҳарбий объектларга берган зарбалари натижасида Россиянинг қолган учта С-300 зенит-ракета комплекси йўқ қилинди, деб ёзади Wall Street Journal америкалик ва исроиллик манбаларга таяниб.

Нашрнинг ёзишича, бу мажмуалар Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг муҳим қисми бўлган ва ҳужум вақтида улар Исроилнинг юзлаб ракеталарининг фақат кичик қисмини тутиб олишга муваффақ бўлган. Муаллифларнинг таъкидлашича, аввалроқ яна бир мажмуа вайрон қилинган, Эрон ўзининг асосий объектларини ҳимоя қилиш воситаларидан маҳрум бўлган.

Америка урушини ўрганиш институти маълумотларига кўра, мажмуалардан бири Теҳрон аэропорти яқинида жойлашган, қолганлари нефть порти ва газ кони каби муҳим энергетика объектларини ҳимоя қилган. Россия томонидан Эронга етказиб берилган С-300 ҳаво мудофаа тизимлари 1970 йилларнинг охирида СССР томонидан ишлаб чиқилган тизимларнинг такомиллаштирилган версияси эди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, С-300 комплексларининг йўқолиши Эроннинг стратегик аҳамиятга эга объектларини кейинги ракета ҳужумларига қарши ҳимоясиз ҳолга келтиради. Россиядан замонавий С-400 тизимларини олиш имконияти йўқ, чунки Россия захиралари Украинадаги жанговар ҳаракатларга қаратилган.

Wall Street Journal таъкидлашича, ушбу эпизод Украина армияси томонидан С-300 ва С-400 ларни йўқ қилиш билан бирга Россия ҳарбий-саноат комплекси обрўсига путур этказади. Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг анъанавий мижозлари Жанубий Корея, Исроил, АҚШ ва Хитой каби муқобил қурол етказиб берувчиларни қидиради.

Киритилди: 13:55 30.10.2024. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!