Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашгани ортидан Теҳрон муҳим қарор қабул қилди

Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашгани ортидан Теҳрон муҳим қарор қабул қилди

Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашгани ортидан Теҳрон ҳарбий бюджетини тубдан оширишни режалаштирмоқда. Сешанба куни Эрон ҳукумати матбуот котиби Фотиме Моҳажераний мамлакат раҳбарияти ҳарбий бюджетини тахминан 200 фоизга оширишни режалаштираётганини маълум қилди.

"Мамлакатнинг мудофаа бюджети сезиларли даражада – 200 фоизга оширилди", – деди Мохажерани тафсилотларга тўхталмасдан.

Эрон ва Исроил бир неча ойдан бери ракета зарбаларини алмашишмоқда. Жумладан, ўтган шанба куни Исроил 1 октябрда ракета ҳужуми учун жавоб тариқасида Эронга зарба берди.

Теҳрон душанба куни Исроилнинг ҳарбий нишонларга қаратилган ҳужумларига жавобан "барча имкониятларни ишга солишини" айтди.

Эрон ҳозирда Яқин Шарқдаги энг йирик қуролли кучлардан бирига эга бўлиб, 350 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 220 мингдан зиёд захирадаги аскарлари мавжуд.

“Википедиа” маълумотларига кўра, 2024 йилда Эрон Қуролли Кучлари харажатлари 13,879 млрд долларни ёки ЯИМнинг 2,5 фоизини (2022 йил) ташкил этган.

Киритилди: 21:00 30.10.2024. Ўқилди: 1388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!