Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Украина ҳудудини «рекорд тезликда» эгаллаб олди

Россия Украина ҳудудини «рекорд тезликда» эгаллаб олди

Россия армияси уруш бошланганидан бери Украина ҳудудларини эгаллаб олишнинг рекорд суръатига эришди, деб ёзади Welt Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоб-китобларига таяниб.

Тўлиқ бўлмаган октябрь ойида россияликлар 478 кв. км дан ортиқ майдонни эгаллаб олишди (27 октябрь ҳолатига кўра), бу 2022 йил март ойидан кейинги энг юқори кўрсаткичдир.

2024 йил август ойида 477 кв. км, сентябрь ойида 459 кв. км бўлган.

* * *

Россия қуролли кучлари Украинанинг Донетск вилоятидаги Селидово шаҳрини эгаллаб олди.

Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотида айтилишича, «Марказий кучлар гуруҳи тузилмалари ва ҳарбий қисмларининг муваффақиятли ҳаракатлари натижасида Селидово шаҳри бутунлай озод қилинди».

* * *

Россия Мудофаа вазирлиги Донетск вилоятидаги Горняк, Катеринивка ва Доброволе (Богоявленка) аҳоли пунктлари эгаллаб олинганини маълум қилди.

Киритилди: 20:36 29.10.2024. Ўқилди: 40409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!