Шимолий Корея ҳарбийлари Украина чегарасидан 50 километр узоқликдаги Курск вилоятида жойлашган. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, КХДР ҳарбий хизматчилари 28 октябрдан бери Курск вилоятида. Улар сараланган 11-армия корпуси бўлиб, “Бўрон корпуси” деб номланади.
Украина разведкаси Шимолий Корея аскарларининг жанговар қобилиятига шубҳа билан қаради, чунки улар ҳеч қачон ўз мамлакатларини тарк этмаган ва ҳақиқий жангларда қатнашмаган.