Билд газетасининг ҳарбий таҳлилчиси Жулиан Рёпкенинг айтишича, Донецк вилоятининг жанубидаги Украина қуролли кучларининг фронти «парчалаяпти». У, шунингдек, Селидово шаҳрининг қўлга киритилганини эълон қилди. Бу ҳақда, аввалроқ, Россия ОАВлари ҳам ёзган.
«Донецк вилоятининг жанубида фронт парчаланмоқда. Гап минтақавий миқёсда кунига 2 дан 5 километргача йўқотиш ҳақида кетмоқда. Бу суръатда Россияга Днепр ҳудудига етиб олиш учун яна олти ой керак бўлади», — деб ёзди Рёпке ижтимоий тармоқда.
Рёпке хабар беришича, сўнгги уч кун ичида Россия армияси саккизта аҳоли пункти – Богоявленка, Катерйновка, Измаиловка, Александропол, Горняк, Селидово, Шахтерское ва Вишневоени эгаллаб олган.
Таҳлилчи бу вазиятда Ғарб иттифоқчиларига айб юклади, улар кам қурол жўнатмоқда.