Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ризо Нағдий Эроннинг Исроил зарбаларига жавобини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужум яқин кунларда содир бўлади.
«Яқин кунларда сиз сионистик режимга яна ҳам ҳалокатли зарбаларни кўрасиз. Биз уларни ташаббускорлигимиз ва зукколигимиз билан ҳайратда қолдирамиз», — дейилади қўмондон баёнотида.
Исроил мудофаа кучлари 26-октабрга ўтар кечаси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди. Эрон томони ҳужум қайтарилганини, аммо «чекланган зарар»га олиб келганини айтди. Эрон Ислом Республикаси Олий Раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг айтишича, Исроил Эронга ҳужум қилганда хато ҳисоб-китоб қилган.