Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркиянинг MPlus компанияси Ўзбекистонда офисини очади

Туркиянинг MPlus компанияси  Ўзбекистонда офисини очади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Туркиянинг MPlus компаниясининг Бош операцион директори Ҳакан Саран билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида MPlusснинг Ўзбекистонда офисини очиш ва шу ердан рус, араб ва европа мамлакатлари мижозларига хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди.

MPlus компанияси яқин келажакда Ўзбекистонда cалл-марказ агентлари учун 60 кишидан 600 кишигача бўлган лойиҳани йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Компания бугунги кунда алоқа марказлари, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишларда минтақавий ва глобал мижозларни қўллаб-қувватлаб келади.

MPlus рақобатбардош нархларда самарали, юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва замонавий технологиялар билан хавфсиз IT инфратузилмасини таъминлашга кескин эътибор қаратган ҳолда ўз ҳамкорларига кенгайиш ва мослашувчанлик имкониятини тақдим этади.

Киритилди: 22:53 18.03.2024. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!