Туркиялик актёр Серхат Мустафа Килич Истанбулдаги уйида вафот этган ҳолда топилди. Бу ҳақда Milliyet нашри хабар берди.
"Кўплаб лойиҳаларда иштирок этган 51 ёшли таниқли актёр Серхат Килич 2026 йил 5 сентябрь куни Истанбулда вафот этди", — дейилади хабарда.
Газета маълумотига кўра, актёр билан боғлана олмаган дўсти унинг уйига борган ва жасадини топган. Шундан сўнг у тезкор хизматларга хабар берган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар актёрнинг вафот этганини қайд этган.
Ўлим сабаби ҳозирча маълум қилинмаган. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.