Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

БААда пляжлар вақтинча ёпилди

БААда пляжлар вақтинча ёпилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлиги ҳукумати мамлакат қирғоқлари яқинида нефть тўкилгани ҳақидаги хабарлар фонида Ал-Ҳамрия пляжини вақтинча ёпди.

Бу ҳақда амирлик ҳукумати расмий баёнотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, мазкур қарор қирғоқ ҳудудининг нефт маҳсулотлари билан эҳтимолий ифлосланишининг олдини олиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган.

Тегишли хизматлар зарур чораларни кўриб, пляж ҳудудида бўлиш хавфсизлигини тасдиқлаганидан сўнг у яна ташриф буюрувчилар учун очилади.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!