"Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида Туркия Республикасининг Мерсин вилоятида яшовчи ва вақтинча меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди.
18 нафар ватандошимизга “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Анталия–Тошкент йўналишидаги чартер рейси учун авиачипталар харид қилинди ва улар юртга қайтарилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон фуқароларини ташкил этилган ҳолда ишга жойлаштиришни йўлга қўйиш мақсадида Мерсин вилоятида фаолият юритаётган “Asya Fel Group” компанияси масъуллари билан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар чоғида компания директори Эрен Ўзтурк Туркиянинг Ниғде вилоятида барпо этилаётган янги ишлаб чиқариш фабрикасида ишчи кучи талаб юқори эканини маълум қилди ва ушбу меҳнат ресурсларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этишга тайёрлигини билдирди.