Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркиядаги мактабда яна отишма содир бўлди, бу сўнгги бир сутка ичида юз берган шу каби иккинчи ҳолат

Туркиядаги мактабда яна отишма содир бўлди, бу сўнгги бир сутка ичида юз берган шу каби иккинчи ҳолат

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, воқеа Қаҳрамонмараш вилоятидагу ўрта мактабида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчи шу мактабда ўқувчи 8-синф ўқувчиси бўлган, унинг ёнида бешта тўппонча борлиги аниқланган.

У аввал мактаб ҳовлисида ҳавога ўқ узган, сўнгра мактаб ичига кириб, ўқ узишда давом этган. Ҳужумдан сўнг ўз жонига қасд қилган. Ўқувчи қуролни собиқ полициячи бўлган отасидан олган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Вилоят ҳокими Муккаррам Унлуернинг маълум қилишича, ҳодисада 3 нафар ўқувчи ва 1 нафар ўқитувчи – жами 4 киши қурбон бўлган. Шунингдек, 20 киши яраланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, куни Туркиянинг Шонлиурфа вилояти Сиверек туманида жойлашган лисейда қуролли ҳужум содир бўлганди. Ҳодисада 18 киши яраланганди ва ҳужум қилган шахс ўз жонига қасд қилганди.

Киритилди: Бугун 18:36. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!