Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Туркияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Туркиянинг шимолида жойлашган Чанкири шаҳрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Haber Global нашри хабар беришича, шаҳар томон ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган ва жарликка қулаб тушган.

Ҳалокат натижасида 74 ёшли ҳайдовчи Режеп Язиджи ҳамда йўловчилар — 56 ёшли Айше Озтюрк, 74 ёшли Фатма Думан ва Кибар Йилмаз ҳалок бўлган.

Яна бир киши тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!