Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик давомида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқланди ва қўлга олинди.
Ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган.
Мазкур шахс белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг суд органларига топширилди.
Ўзбекистон ва Туркия ваколатли идоралари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда.