Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркияда самолёт тўхтамасидан ўрнидан турган йўловчилар жаримага тортилди

Туркияда самолёт тўхтамасидан ўрнидан турган йўловчилар жаримага тортилди

Pegasus Airlines авиакомпаниясининг София–Истанбул йўналишидаги PC272 рейсида қоидаларни бузган бир неча йўловчи илк бор маъмурий жавобгарликка тортилди.

HavaSosyalMedya авиация агентлигининг маълум қилишича, Boeing 737-800 самолёти Сабиха Гўкчен аэропортига қўнганидан сўнг, ҳали бутунлай тўхтамасидан бир неча йўловчи ўрнидан туриб, юк жавонларидан буюмларини олишга тушган. Экипаж аъзолари хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраб, уларни ўринларига ўтиришга чақирган. Бироқ айрим йўловчилар огоҳлантиришларга бўйсунмаган.

Натижада бортига полиция чақирилиб, аэропортда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар белгиланди.

Туркияда 2024 йилдан бошлаб жорий этилган янги қоидаларга мувофиқ, самолёт тўлиқ тўхтамасидан ўрнидан туриш, юк бўлимларини очиш ёки экипаж кўрсатмаларини инкор этиш маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади. Бу талаблар ички ва халқаро рейсларга бир хил даражада тааллуқли.

Туркия Фуқаролик авиацияси бош дирекциясининг маълумотларига кўра, бундай тартиббузарлик учун йўловчиларга 2 603 турк лирасигача жарима солинади.

Бундан ташқари, авиакомпаниялар ҳуқуқбузарларни «қора рўйхат»га киритиб, келгусида рейсларга чипта харид қилиш ҳуқуқини чеклаши мумкин.

Киритилди: 01:45 04.08.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!