Туркиянинг Малатья вилоятида S-70 русумли ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида бортда бўлган тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
NTV Haber телеканалининг мамлакат Миллий мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, фожиа сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
«Малатьяда S-70 вертолётимиз номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учради. Афсуски, бортдаги тўрт нафар сафдошимиз ҳаётдан кўз юмди», — дейилади вазирлик баёнотида.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум.