Туркияда 6 кундан бери ўрмон ёнмоқда.
Мамлакат жануби-ғарбидаги Денизли шаҳридаги ўрмон ёнғини 6-кундирки давом этмоқда. 400 гектардан ортиқ майдонни қамраб олган ёнғинни ўчириш учун 7 та самолёт ва 120 дан ортиқ техника жалб қилинган.
Тоғли ҳудуд ва йўлларнинг нотекислиги ёнғинни ўчиришни қийинлаштираётгани айтилмоқда.