Маълум қилинишича, ҳусийлар Ар-Риёддаги халқаро аэропорт, Saudi Aramco нефтьни қайта ишлаш заводи ва бошқа объектларга ҳужумлар уюштирганини билдирган. Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция эса Қизил денгиз соҳилидаги Ҳудайда шаҳрида ҳусийларга тегишли қурол-яроғ омборларини йўқ қилганини маълум қилди.
Шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўзаро мудофаа тўғрисидаги келишувни зудлик билан амалга оширишга келишган. Унга кўра, келишилган ҳарбий кучлар ва воситалар Саудия Арабистони ҳудудига тезкор равишда жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Уч давлат ўртасидаги ўзаро мудофаа келишуви август ойи бошида тузилган. Ҳужжатга мувофиқ, уч давлатдан бирига ҳужум қилинган тақдирда, қолган иштирокчилар уни ҳимоя қилиши керак.
Ҳусийлар Яманнинг катта қисмини, жумладан пойтахт Санони назорат қилиб келмоқда. Яман ҳукумати эса 4 октябрь куни ҳусийларга қарши ҳарбий амалиёт бошланганини маълум қилган.
Туркия ва Покистон қўшинларининг Саудия Арабистонига жойлаштирилиши минтақадаги ҳарбий вазият янада кескинлашишига олиб келиши мумкин.