Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркия – Украина тинчлиги учун калит мамлакатми?

Туркия – Украина тинчлиги учун калит мамлакатми?

Туркия Украинада адолатли тинчликка эришишда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Буни Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига "Укринформ"га берган шарҳида айтиб ўтди.

"Туркиянинг роли (Россия Федерациясининг Украинага қарши урушини тугатиш масаласида) бу давлатнинг салоҳиятини ҳам, минтақада, айниқса Қора денгиз ҳудудида ўйнаётган ролини ҳам ҳисобга олган ҳолда ғоят муҳимдир... Туркия Европа қитъасидаги энг кучли армиялардан бирига эга. Шубҳасиз, Украинада адолатли ва ҳар томонлама тинчликка эришиш бўйича келажакдаги келишувлар доирасида бу роль албатта аҳамиятли бўлади," - дея тушунтирди украиналик вазир.

Унинг сўзларига кўра, айнан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ташаббуси билан 2022 йилда Қора денгизда "ғалла йўлаги" ташкил этилган.

"Туркия ҳарбий асирларни озод қилиш жараёнларида ҳам фаол иштирок этди, бунинг учун биз ундан миннатдормиз," - дея қўшимча қилди Сибига.

Киритилди: 20:12 12.03.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!