Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия ТИВ: АҚШнинг Эронга қилган ҳужуми можаронинг кенгайишига олиб келиши мумкин

Туркия ТИВ: АҚШнинг Эронга қилган ҳужуми можаронинг кенгайишига олиб келиши мумкин

Анқара АҚШнинг Эроннинг ядровий объектларига қилган ҳаво зарбалари оқибатидан хавотирда. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) баёнотида қайд этилган.

Вазирликда таъкидланишича, юз берган воқеа Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг кенгайиш хавфини оширган. Туркия ТИВ Анқара доимий равишда минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш ва можаронинг тарқалиши таҳдидига эътибор қаратганини эслатди. Бу можаро Исроилнинг агрессияси билан бошланган эди.

Баёнотда вазият ривожи минтақавий можарони глобал даражага олиб чиқиши мумкинлиги таъкидланган. Бу “фалокатли сценарий” амалга ошишининг мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигига урғу берилган.

Туркия ТИВ барча манфаатдор томонларни “масъулият билан ҳаракат қилишга, ўзаро зарбаларни дарҳол тўхтатишга ва янада кўпроқ инсон ўлими ҳамда вайронагарчиликка олиб келадиган қадамлардан воз кечишга” чақирди.

Киритилди: 16:48 22.06.2025. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!